Россия Федерацияси Иваново вилояти Кинешма шаҳридаги "Премьер" корхонаси махсус иш кийимларини тикиш бўйича тикувчилик соҳасидаги бўш иш ўринлари таклиф этади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Номзодлар учун талаблар:
- юқори талабчанлик;
- Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши;
- 20-45 ёш оралиғида бўлиш;
- 6 ойдан кам бўлмаган иш тажриба;
- масъулиятли бўлиши.
Маълум қилинишича, ойлик маоши 500-1400 АҚШ доллари миқдорида (иш ҳажмига боғлиқ).
Бунинг учун номзодлар рўйхатдан ўтишлари лозим.
Мурожаат учун: +998-71-202-33-55






