АсосийJamiyat

Бухоро вилояти ҳокимининг дам олиш куни йиғилиш ўтказгани тасдиқланди

'Бухоро вилояти ҳокимининг дам олиш куни йиғилиш ўтказгани тасдиқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқдаги  “Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказди” сарлавҳали xabar юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 февраль куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

 Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилган.

    Бошқа янгиликлар