АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

'Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин'ning rasmi

“Volkswagen Group Rus” компаниясининг бош директори жаноб Стефан Мечанинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида компания вакиллари UzAutoга ташриф буюришди.  

Ташриф доирасида Ўзбекистонда Volkswagen  ва Cкoда автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа “Жиззах автомобил заводи” базасида маҳсулот турларини кенгайтириш орқали  амалга оширилади.  

Музокаралар давомида жаноб Штефан Меча Volkswagen автомобиль консерни ва Германия ҳукумати Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалардан ниҳоятда манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бу нафақат автомобилсозлик саноатига, балки Ўзбекистонга технологияларни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, дуал таълим ва соҳа учун муҳим бошқа йўналишлар бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳам тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Volkswagen Group Rus” консерни ўртасида “Жиззах автомобил заводи” МЧЖда Volkswagen ва Cкoда автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди. 

    Бошқа янгиликлар