АсосийJamiyat

Наманганда Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда

'Наманганда Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда'ning rasmi

Наманганда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг Амур ўлкаси "Велесстрой"  қурилиш компаниясига қурилиш соҳасида иш ўринлари бўйича танлов бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар бермоқда. 

 Хабарда айтилишича, қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги 4962-сонли қарори асосида ташкил этилган Чуст тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби битирувчилари ҳам иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар