АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда эркак 81 ёшли аёлни бўғиб, пулларини ўғирлади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 4 февраль куни 81 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилг...

'Тошкентда эркак 81 ёшли аёлни бўғиб, пулларини ўғирлади'ning rasmi

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 4 февраль куни 81 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, соат 11:00 да номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида 81 ёшли П.Г.нинг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган хонадонига борган. Жиноий режасини амалга ошириш мақсадида аёлдан унга ичимлик суви олиб чиқиб беришини сўраган. Алдов йўли билан унинг хонадонига бостириб кириб, хонадон эгасини бўйнидан синтетик мато билан бўғиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, 1 миллион сўмлик пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзидан туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам судланган 50 ёшли Х.В. содир этгани аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар