АсосийJamiyat

Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Сергели туманида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар