Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати хақида хабарлар берилган эди.
Мазкур воқеа юзасидан Қарши давлат университетининг 6 нафар масъул ходимларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ҳаёт Шамсутдинов қайд этмоқда.
Аниқланишича, ушбу ҳолатда табиатга 285 млн. сўм миқдорида зарар етказган.






