АсосийJamiyat

"Қурилиш, патент, паспорт..." Россияга жунашни ният қилганларга ажойиб янгилик маълум қилинди

'"Қурилиш, патент, паспорт..." Россияга жунашни ният қилганларга ажойиб янгилик маълум қилинди'ning rasmi

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ажойиб янгиликни улашди.

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Москва, Амур, Курск вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Хабарда айтилишича, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

 Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

 Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Крокус", "Поволжское строительное предприятие", "Рудстрой".

Қуйида эса танловлар вақти ва ҳудудлар билан танишинг:

10 февраль

  •  Соат 11:00 да, Фарғона вилояти,

Манзил: Б.Марғиноний кўч., 4-уй.

Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.

 73 244-40-01.

  • Соат 11:00 да, Хоразм вилояти,

Манзил: Урганч ш., Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.

62 229-19-96;

 11 февраль:

  •  Соат 11:00 да, Наманган вилояти,

Манзил: Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.

69 227-94-64, 69 227-97-27.

  • Соат 11:00 да Андижон вилояти,

Манзил: Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази

Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи.

 95 202-33-55;

  • Соат 11:00 да, Қорақалпоғистон Республикаси

Манзил: Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази

Мўлжал: "Истиқлол  боғи" - Квадрат парк.

 55 102-53-32, 55 102-53-34.

    Бошқа янгиликлар