Бугун, 10 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани, “Навқирон” маҳалласи ҳудудидаги ер ости Д - 219 мм ўрта босимли газ қувуридаги авария ҳолатини бартараф қилиш ишлари “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
"Шу сабабли, 2022 - йил 10 - феврал куни соат 11:00 дан 18:00 гача “Навқирон”, “Ибрат”, “Олчазор” маҳаллаларидаги 3725 та хонадонларда, Сергели тумани, “Софдил” маҳалласидаги 322 та ерли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 35 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади",-дейилади хабарда.






