АсосийJamiyat

Сурхондарёда 15 кун ичида "права" олиб бермоқчи бўлган ўргатувчи уста қўлга тушди

'Сурхондарёда 15 кун ичида "права" олиб бермоқчи бўлган ўргатувчи уста қўлга тушди'ning rasmi

Жарқўрғон туманида фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Жарқўрғон туман бўлимлари ўтказилган тезкор тадбирда, “С.И.С.” МЧЖ авто мактаби ўргатувчи устаси З.Э. фуқаро А.га бошқа авто мактабда ишловчи танишлари орқали “Б,С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларида иштирок этмасдан 15 кун муддат ичида олиб бериш эвазига 3,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар