Мингдан ортиқ компаниялар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити "ижобий" деб баҳоланмоқда.
Респондентларнинг 47 фоизи ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини "яхши", 43 фоизи "қониқарли", 10 фоизи "ёмон" деб баҳолаган.
Сўнгги 3 ой ичида бизнеснинг ҳолати қандай ўзгарганлиги ҳақидаги саволга тадбиркорларнинг 44 фоизи – яхшиланди, 45 фоизи – ўзгармади ва 12 фоизи – ёмонлашди деб жавоб берди.
Шу билан бирга, тадбиркорларнинг келгуси 3 ой давомида ўз бизнесининг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги умидлари "оптимистик" деб баҳоланмоқда.






