АсосийJamiyat

Бухорода об-ҳавони 95 фоиз аниқ айтиб берадиган метеостанция қурилмоқда

'Бухорода об-ҳавони 95 фоиз аниқ айтиб берадиган метеостанция қурилмоқда'ning rasmi

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг хабар беришича, Бухорода об-ҳавони 95 фоиз аниқ айтиб берадиган метеостанция қурилмоқда.

"Ушбу метеорологик радиолокатор 250 км радиусдаги об-ҳаво тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради. Аҳоли, ҳокимият, аграр ташкилотларни олдиндан аниқлиги 95-98 фоизгача бўлган об-ҳаво маълумотлари билан таъминлаш имкони пайдо бўлади”, - дейди Бухоро вилояти гидрометеорология маркази бошлиғи Мухтор Хусанов.

Станция ёрдамида олинган маълумотлар тезкор равишда дастлаб Бухоро, кейин Республика об-ҳавони кузатиш марказларига етказиб берилади.

    Бошқа янгиликлар