АсосийJamiyat

Яшнобод туманидаги айрим кўчалар икки ой муддатга ёпилади. Чунки...

'Яшнобод туманидаги айрим кўчалар икки ой муддатга ёпилади. Чунки...'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Ўш кўчасининг бир қисми жорий йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб "Қорасув" канали устидан ўтувчи автомобиль йўли кўприги реконструкция қилинади. Шу сабабли Ўш кўчаси “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ жорий йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

    Бошқа янгиликлар