АсосийJinoyat

Когонда фуқарони чет давлатга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Когонда фуқарони чет давлатга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ИИБ билан тезкор тадбир ўтказилди

Унда, фуқаро А.Х. фуқаро Ш.ни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ваколатли танишлари орқали ўқишини Ўзбекистондаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар