АҚШ сенати номзоди илгари сурилганидан кейин олти ой ўтиб, Эми Гутманни мамлакатнинг Германиядаги элчиси лавозимига тасдиқлади.
Немис ахборот агентлиги — Tagesschau маълумотига кўра, 72 ёшли Гутманн АҚШнинг Германиядаги илк аёл элчиси бўлади.
54 сенатор уни ёқлаб овоз берган, 42 сенатор унга қарши ва тўрт нафар сенатор бетараф бўлган.
Янги элчи ўз лавозимига киришиши олдидан қасамёд қабул қилиши лозим бўлади. Унинг фаолият бошлаши АҚШнинг Германия билан Украина теграсидаги вазият бўйича баҳсли муносабати шароитига тўғри келмоқда.
Вашингтон ва Берлин Украина таназзули масаласида расман бир позицияда, лекин саъй-ҳаракатларга кўра томонларнинг яхлит ёндашуви йўқ, дейилади хабарда.






