Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда бир қатор мансабдор шахслар, сектор раҳбарлари хизмат фаолиятидаги камчиликлари учун лавозимларидан четлатилмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz журналисти хабар берди.
Жумладан, Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевнинг ишдан олиш топшириғи берилди.
Бундан ташқари фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:
- Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
- Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
- Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
- Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
- Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
- Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
- вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.
Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.






