АсосийЖАМИЯТ

Академик Эдвард Ртвеладзе ҳаётдан кўз юмди

Археолог-тарихчи олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги , ЎзРФА Санъатш...

'Академик Эдвард Ртвеладзе ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Археолог-тарихчи олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги , ЎзРФА Санъатшунослик институтининг катта олими, тарих фанлари доктори Эдвард Ртвеладзе вафот этди.  Бу ҳақда академия маълум қилди.

У 1942 йилда Грузиянинг Боржоми шаҳрида таваллуд топган. 1967 йилда тарихчи-археолог мутахассислиги бўйича Тошкент давлат университетини тамомлаган. Кейинчалик Москва шаҳрида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Маълумотларга кўра, Ртвеладзе Ўрта Осиё, Кавказ, Кипр, Япония ва Францияда олиб борилган 80 дан ортиқ илмий археологик экспедициялар иштирокчиси. Кўпгина археологик ёдгорликларни очган ва текширган.

Эдвард илмий фаолияти учун 1985 йилда "Беруний" номидаги Давлат мукофоти, 2001 йилда "Буюк хизматлари учун" ордени, 2003 йилда "Меҳнат шуҳрати" ва 2017 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени, билан тақдирланган.

Қайд этилишича, шундай ютуқларга эришган олим 80 ёшида ёруғ оламни тарк этди.

Тарихчи-археолог Эдвард Ртвеладзе вафоти муносабати билан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ва унга аъзо нодавлат телерадиостанциялар жамоалари ҳам чуқур ҳамдардлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:55

    Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади

    Мернинг айтишича, у раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ҳам оила ва иш ўртасида мувозанатни сақлаши мумкинлигини кўрсатишни истайди.

    'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 17:39

    Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди

    Лойиҳа доирасида жами 29 та туннель, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 04:44

    Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди

    Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.