Бугун, 11 феврал кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ба’зи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, чанг- тўзон кузатилиши мумкинлиги айтилади. Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Шунингдек, пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Маълумотга кўра, ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.






