2022 йил 9 февраль куни Чилонзор туманида чорраҳани ишоралар орқали бошқараётган ЙПХ ходими А.Ботировнинг хизмат фаолиятига ҳалақит бериб, қонуний талабни бажармаган ҳайдовчи ҳақида хабар берган эдик.
2022 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган Ш.Э.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ҳамда 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ғақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.






