АсосийJamiyat

2021 йил 2,5 мингга яқин одам, шундан 263 нафар бола ЙТҲда ҳалок бўлди

'2021 йил 2,5 мингга яқин одам, шундан 263 нафар бола ЙТҲда ҳалок бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Президент раислигида видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

"Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, - деди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда – 16 та, Сирдарёда – 15 та, Навоий ва Самарқандда  – 14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда– 13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Келтирилишича, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар