Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, йиғилишда давлат раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилган.
Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.
Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.






