АсосийJamiyat

Телеканалларда ўн дақиқадан кам бўлган кўрсатувларни реклама билан узиб қўйиш тақиқланмоқда

'Телеканалларда ўн дақиқадан кам бўлган кўрсатувларни реклама билан узиб қўйиш тақиқланмоқда'ning rasmi

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Янги таҳрирдаги Қонун билан нормаларни қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилиб, янги тушунчалар киритилмоқда.

Шунингдек, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникация тармоқларида реклама жойлаштириш тартиби такомиллаштирилмоқда.

Жумладан, телеканалларда давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

 

    Бошқа янгиликлар