АсосийJamiyat

Санъаткорларнинг дори воситаларини реклама қилиши тақиқланмоқда

'Санъаткорларнинг дори воситаларини реклама қилиши тақиқланмоқда'ning rasmi

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Янги таҳрирдаги Қонун билан нормаларни қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилиб, янги тушунчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланмоқда:

- таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши;

- олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш тақиқланмоқда.

Қонуннинг яна бир муҳим аҳамиятли томони шундаки, вояга етмаганларни уларнинг ишончи ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя қилиш тартиби алоҳида келтирилган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Қонунда баён этилган айрим моддалар ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ жараёнларга ҳам ўз эътиборини қаратди. Хусусан, айрим турдаги реклама воситалари орқали реклама тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, телевидение, радио, босма ОАВ, телекомуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиладиган рекламага қўйиладиган талаблар батафсил кўриб чиқилди.

Йиғилишда мазкур Қонун айни пайтда Сенат қўмиталарида ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокамалардан ўтаётгани, барча таклиф ва тавсиялар инобатга олиниши ва тегишли хулоса қабул қилиниши назарда тутилгани таъкидлаб ўтилди.

Қонун муҳокамаси давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар