АсосийJamiyat

Тошкентда кассир авиабилет ва туризм йўлланмалари савдосидан тушган 1.2 млрд сўмни ўзлаштириб юборди

'Тошкентда кассир авиабилет ва туризм йўлланмалари савдосидан тушган 1.2 млрд сўмни ўзлаштириб юборди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “R.A.” МЧЖ кассири Ж.Ф. ўзига ишониб топширилган авиабилет ва туризм йўлланмалари савдосидан тушган 1,2 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қ.” МЧЖнинг собиқ раҳбари Р.С. МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланган “Х.А.” МЧЖнинг жами 421,1 млн сўмлик (53 бош чорва моли ва қишлоқ хўжалиги ускуналари) мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.A.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 200 млн сўмлик маиший техникаларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар