Тошкент шаҳри Бектемир тумани Мажнунтол маҳалласида жойлашган хонадонни 43 ёшли Ю.О. 43 ёшли таниши Б.Э. билан таъмирлаётган бўлган. 2022 йил 7 февраль куни соат 17:00 ларда иккаласи ўзаро жанжаллашиб қолади ва Ю.О. резинадан ишланган шланг бўлаги билан Б.Э,ни бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Натижада Б.Э. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.






