Бош прокуратура томонидан АТ Халк банки Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.
Тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд. сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди
Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига ЖК 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Тергов харакатлари олиб борилмоқда.






