АсосийJamiyat

«Ўзбекистон томонидан RQ-20 «Puma» учувчисиз учиш аппаратлари сотиб олиш масаласи кўтарилмаган» — Мудофаа вазирлиги

'«Ўзбекистон томонидан RQ-20 «Puma» учувчисиз учиш аппаратлари сотиб олиш масаласи кўтарилмаган» — Мудофаа вазирлиги'ning rasmi

Миллий армиямиз бир неча йиллардан буён нуфузли халқаро таҳлилий марказлар томонидан минтақадаги энг кучли армия сифатида бир овоздан эътироф этилаётганлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ижобий ислоҳотларнинг ёрқин тасдиғи ҳисобланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон қурол-яроғ ва ҳарбий техника халқаро бозорини доимий равишда кузатиб боради. Дунёда робот тизимлари ривожланаётган бир пайтда учувчисиз учиш аппаратларининг кузатилиб борилиши ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари жаҳонда бундай аппарат ишлаб чиқаришда етакчилардан ҳисобланади, шунинг учун ҳам ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар RQ-20 «Puma» учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги.

    Бошқа янгиликлар