АсосийJinoyat

Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихона аниқланди

'Чилонзорда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихона аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан Чилонзор туманида жойлашган “Ph.” МЧЖга қарашли дорихонада текширув ўтказилди.

Унда, МЧЖ раҳбари О.У. харидор А.га 6 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 150 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 080 дона “Карбамазепин” 343 дона “Регапен”, 265 дона “Зардекс” ва 244 дона “Тропикамид” номли дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар