АсосийDunyo

Мадагаскардаги тўфон оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони кўпайди

'Мадагаскардаги тўфон оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони кўпайди'ning rasmi

Мадагаскарда “Бацираи” тўфони қурбонлари сони 101 кишига етди. Бу ҳақда Madagascar Tribune хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, кучли тўфонлар оқибатида кўчкилар ва  уйларнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган кўпчиликни ташкил қилган.

Аввалроқ Мадагаскар табиий офатларга қарши кураш миллий бюроси “Бацираи” тропик циклони таъсиридан 33 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Мадагаскарга циклон 6 февралга ўтар кечаси бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, Мадагаскарнинг йирик шаҳарлари зарар кўрмаган. Асосий зарба оролнинг шарқий кам аҳоли пунктларига зарар келтирган. Шунингдек, кучли тўфонлар натижасида мамлакатнинг қишлоқ хўжалигига ҳам зарар келтирган.

    Бошқа янгиликлар