АсосийJamiyat

Намангандан Россиянинг 9 та шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

'Намангандан Россиянинг 9 та шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди'ning rasmi

2022-йилнинг 30-январидан бошлаб Uzbekistan Airways «Шарқий» хаб лойиҳасини ишга туширди, унинг доирасида Uzbekistan Airways Express Намангандан Москва, Перм, Оренбург, Омск, Самара, Иркутск, Краснодар, Екатеринбург, Новосибирск ва Уфага авиақатновларни амалга оширишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган – Москва – Наманган йўналиши бўйича мунтазам қатновлар жума ва якшанбадан ташқари ҳар куни «тўлиқ эконом» форматида амалга оширилмоқда.

Наманган – Москва йўналишида авиачипта нархи 1 737 245 сўмдан, Наманган – Москва – Наманган йўналишида эса 3 244 058 сўмдан бошланади.

Нархлар 11.02.2022 ҳолатига кўра амал қилади.

    Бошқа янгиликлар