АсосийJamiyat

Яна 500дан ортиқ касалланиш ва икки ўлим... Коронавирус билан боғлиқ кунлик ҳолат маълум қилинди

'Яна 500дан ортиқ касалланиш ва икки ўлим... Коронавирус билан боғлиқ кунлик ҳолат маълум қилинди'ning rasmi

Кеча юртимизда 504 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 2 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 11 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233000 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Қорақалпоғистон, 18 нафари Андижон, 12 нафари Бухоро, 8 нафари Жиззах, 15 нафари Қашқадарё, 9 нафари Навоий, 8 нафари Наманган, 34 нафари Самарқанд, 6 нафари Сирдарё, 21 нафари Сурхондарё, 16 нафари Фарғона, 19 нафари Хоразм, 88 нафари Тошкент вилояти ва 229 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида 856 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 216153 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1599 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 89 нафар кишида пневмония аниқланди.

 

    Бошқа янгиликлар