АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 330 дозаси эмлаш учун топширилди

'Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 330 дозаси эмлаш учун топширилди'ning rasmi

Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 50,7 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кеча юртимизга “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 330 дозаси эмлаш учун топширилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 50 757 148 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V";

3 500 460 дозаси Moderna;

2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 43 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

 

    Бошқа янгиликлар