Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-2-моддасига асосан Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоят адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли мажлислари баённомасига асосан:
Андижон вилоятида:
Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исломов Илхомжон Абдуманнобовичнинг (лицензия АН 0046, 22.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиш ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 11 февраль кунидан 1 ой муддатга;
Шаҳрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ибрагимов Бахтиёр Абдувохобовичнинг (лицензия АН 0058, 22.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 11 февраль кунидан 1 ой муддатга;
Наманган вилоятида:
Наманган туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исмаилов Шавкат Эргашевичнинг (лицензия НА 0021, 21.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 12 февраль кунидан 1 ой муддатга;
Чуст туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Умаралиев Аброр Икрамовичнинг (лицензия НА 0021, 21.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 12 февраль кунидан 1 ой муддатга;
Фарғона вилоятида:
Олтиариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зуфаров Нодирбек Марипжоновичнинг (лицензия ФА 0067, 15.10.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 9 феевраль кунидан 1 ой муддатга;
Самарқанд вилоятида:
Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рамазанов Нуршен Уршеновичнинг (лицензия СА 0027, 24.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ва нотариус мақоми 2022 йилнинг 11 февраль кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.






