АсосийDunyo

Испанияда парранда гриппи тарқалиши сабабли 130 минг бошдан ортиқ товуқ йўқ қилинади

'Испанияда парранда гриппи тарқалиши сабабли 130 минг бошдан ортиқ товуқ йўқ қилинади'ning rasmi

Испанияда парранда гриппи хавфи ортмоқда. Бу ҳақда euronews хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, ҳукумат расмийлари Вальядолид яқинидаги фермалардан бирида 130 минг товуқни сўйишга буйруқ берган. Бунга ҳудудда парранда гриппи авж олгани сабаб бўлган.

Касаллик ўчоғи атрофида 10 километрлик санитария зонаси ташкил этилган. Октябр ойидан бошлаб деярли бутун Европада, жумладан, Португалия, Россия мамлаккатларида ҳам шу каби касаллик ҳолатлари аниқланган.

Ўтган ойда Францияда 2,5 миллион товуқ йўқ қилинган.

Испан мутахассислари парранда гриппи одамларга тез тарқалишидан ҳавотирга тушишган. Бироқ олимлар гўшт ва тухумлар хавфсиз эканлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар