Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Миробод туманида "Малибу" уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, воқеа 2022-йил 12-феврал куни тахминан соат 23:00 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида содир бўлган. “Малибу” автомобилини бошқарган И. А. исмли ҳайдовчи пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.






