2022 йил 12 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233439 (+439) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 17 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 12 нафари Фарғона вилоятида,
- 23 нафари Хоразм вилоятида,
- 64 нафари Тошкент вилоятида,
- 211 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 217055 (+902) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1601 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 76 нафар кишида пневмония аниқланди.






