Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 410 242 868 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 5 810 840 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 77 707 349 нафар, вафот этганлар сони 919 255 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 631 421 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 508 655 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 27 434 286 киши касалланган, улардан 638 346 киши вафот этган.






