Йил ўрталарига қадар ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизини эмлаш мақсадига эришса, Covid-19' пандемиясининг "ўткир босқичи" жорий йилда чекиниши мумкин. Бу ҳақда жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ЖССТ ижроия кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея қайд этади Euronews.
Гебрейесус сўзларига кўра, "омиcрон" охирги штамм ёки пандемия тугаши керак деб ўйламаслик керак. Таҳлилларга кўра, янги штаммларнинг пайдо бўлиши учун ҳали ҳам идеал шароитлар мавжуд.
Маълумот ўрнида, Европа мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ ҳолат нормаллашмоқда. Шу қатори Ўзбекистонда ҳам вазият барқарор тус олмоқда.
Хабарларга кўра, Италия кўчаларида мажбурий ниқоб кийиш бекор қилинди. Бельгия 12 ёшгача бўлган болалар учун очиқ ҳавода ва уйда ниқоблардан фойдаланишни талаб қилишни тўхтатди. Бу қарор жума куни қироллик ҳукумати томонидан, махсус йиғилишидан сўнг қабул қилинди. Шунингдек, тунги клублар очилиши, бар ва ресторанлардаги чекловлар ҳам олиб ташланди.
Дилбар Абдунабиева






