АсосийSport

АПЛ. “Ливерпуль” ва “Ньюкасл”дан ғалаба, " Тоттенҳэм" эса мағлубиятга учради

'АПЛ. “Ливерпуль” ва “Ньюкасл”дан  ғалаба, " Тоттенҳэм" эса мағлубиятга учради'ning rasmi

Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган бир қатор беллашувлар ўз поёнига етди.

Жумладан, “Ливерпуль” меҳмонда “Бернли”га қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳс 1:0 ҳисобида “қизиллар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 40-дақиқада Фабиньо томонидан киритилди.

Саудияликлар қўл остига ўтган “Ньюкасл” эса “Астон Вилла” билан баҳсда кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Кевин Триппьер томонидан жарима зарбасидан кейинги гол “қарғалар”га уч очко тақдим қилди.

Антонио Конте бошчилигидаги “Тоттенҳэм” эса ўз майдонида “Вулверҳэмптон”ни қабул қилди. Беллашув кутилмаганда “бўрилар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

АПЛ, 25-тур

Бёрнли-Ливерпул 0:1

Гол: Фабиньо (40)

Ньюкасл-Астон Вилла 1:0

Гол: Триппьер (35)

Тотенҳэм-Вулверҳэмптон 0:2

Голлар: Хименес (6), Дендонкер (18)

    Бошқа янгиликлар