14 февральга ўтар кечаси Қорақалпоғистон шимоли Оролбўйи ҳудудларида кучли шамоллар эсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар ва маърузалар канали муаллиф Абдулаҳатов хабар бермоқда.
Докторантга кўра, шамолнинг максимал тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 13 февраль кечаси Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги сониясига кучайганда 25-28 м/с бўлиши тўғрисида огоҳлантирганди.






