Франк-Вальтер Штайнмайер иккинчи муддатга Германия президенти этиб сайланди, овоз бериш жараёни Бундестаг сайтида жонли эфирда намойиш этилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Сайлов натижаларини парламент спикери Бербель Басс эълон қилди.
Штайнмайер 2017 йилдан буён мамлакатни бошқариб келади.
Маълумот учун, Штайнмайер 2021 йил 28 май куни янги муддатга ўз номзодини қўйиш истагини билдирган эди.
Германия Социал-демократик партияси унинг қарорини қўллаб-қувватлаганди.






