Хитой пойтахти мезбонлик қилаётган қишки Олимпия ўйинлари қизғин паллада. Бугун 4 дастурда Олимпия чемпионлари аниқланади. Регламентга кўра, кун давомида бобслей, фигурали учиш, фрицтайл ва трамплиндан сакраш дастурларида медаллар ўйналади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда.
Қуйида дастур билан танишинг:
06:15 – Фигурали учиш. Муз устида рақс
08:00 – Бобслей. Аёллар, яккалик
17:00 – Фрицтайл. Акробатика, аёллар
17:05 – Трамплиндан сакраш. Эркаклар, жамоавий






