Бугун кундуз куни республика ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, айрим пунктларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳам вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.






