14-15 февраль кунлари Қирғизистон ҳудудларида қор ёғиши, ортидан музламалар, яхмалак ва яхвонлик кузатилади.
Қўшни Қирғизистон республикаси Гидрометеорология хизмати бу бўйича огохлантириш билан чиқди.
Хабарда айтилишича, тоғли жойларда ҳаво ҳароратининг -22 даражагача совиши мумкин. Бу автомобиль йўлларида транспорт ҳаракати, электр ҳамда алоқа, шунингдек комунал хизмат фаолиятига таъсир кўрсатиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда кучли шамоллар эсиши кутилаётгани, шамолнинг максимал тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.






