АсосийDunyo

Украина: "Oсмон учиш учун хавфсиз"

'Украина: "Oсмон учиш учун хавфсиз"'ning rasmi

Мамлакат расмийлари ҳаво ҳудудининг ёпилиши ҳақидаги маълумотни рад этиб, Украина осмони парвозлар учун хавфсиз эканлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, "Бориспол" халқаро аэропорти одатдаги режимда ишлайди.

Аммо 30 дан ортиқ мамлакатлар ўз фуқароларига зудлик билан чиқиб кетишни маслаҳат берди ва баъзилар буни бажарди ҳам.

"Ҳа, ҳозирги вазият туфайли кетяпман, чунки мен ўз ҳаётимни қадрлайман. Менимча, энг оқилона танлов ҳозир Украинани тарк этиш. Шахсан мен ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлайман",- дейди мамлакатни тарк этаётганлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка ва Европа дипломатлари Киевни тарк этаётгани ҳақида ёзган эдик.

    Бошқа янгиликлар