АсосийJamiyat

Энди коллеж ва техникум ўқувчилари учун ҳам стипендия жорий этилиши мумкин

'Энди коллеж ва техникум ўқувчилари учун ҳам стипендия жорий этилиши мумкин'ning rasmi

"Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, дуал таълим шаклини жорий қилган профессионал таълим муассасаларига ички имкониятидан келиб чиқиб ўқувчилар учун стипендия ёки моддий рағбатлантиришлар жорий этиш ваколати берилади.

Бунинг учун муассаса ўзининг тегишли бўйсинувдаги вазирлик ёки идора билан келишиши лозим бўлади.

 Маблағларни таълим муассасаларининг ўзи қуйидагилар ҳисобига мустақил шакллантириши мумкин бўлади:

- бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналарини ўқув курслари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;  

- муассасанинг ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган  маҳсулотларини (хизматларни) намойиш қилиш ва сотиш.

Профессионал таълим муассасаларига ўз таъсисчилигидаги маъсулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Стипендия ажратиш тартибини Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар