АсосийDunyo

Ҳиндистон 50 га яқин Хитой иловаларини блоклади

'Ҳиндистон 50 га яқин Хитой иловаларини блоклади'ning rasmi

Ҳукумат 2020-йил июн ойидан бери Хитой иловаларини блокламоқда, биринчи бўлиб TikTok, WeChat ва Weibo уларни тақиқлаган, дея ёзмоқда "TechCrunch"га таяниб "Спот"

Тақиқланган иловалар орасида Xriver ўйинини тезлаштириш хизмати, NetEase компаниясининг Onmyoji Арена ўйини, Sweet Selfie HD фото муҳаррири, Beauty камераси, Вива Видео Эдитор видео муҳаррири ва иловага парол қўйиш, TechCrunch ва маҳаллий ҳинд тилини ёзиш имконини берувчи AppLock хизмати бор. 

Расмий равишда Ҳиндистон ҳукумати блокировка ҳақида ҳали хабар бермаган.

Рўйхатда 54 та илова бор, бироқ уларнинг кўпчилиги Ҳиндистон илгари тақиқлаган бошқа иловаларнинг клонларидир, дея таъкидлайди нашр.

2020 йил июн ойида маҳаллий ҳукумат TikTok, WeChat, Weibo  жами 59 та Хитой иловасини тақиқлаган.

Ўшанда улар бу хизматлар “Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлигига зиён етказади” деб тушунтиришган.

Сентябр ойида Ҳиндистон Хитойнинг 118 та иловасини, жумладан PUBG Mobile вa Baiduʼни блоклади. Расмийларнинг фикрича, бу хизматлар миллийликка таҳдид солади.

    Бошқа янгиликлар