Фуқарони мактаб интернати директори лавозимига тайинламоқчи бўлган ўринбосар ва унинг шериги кадрлар бўлими бошлиғи ушланди. Бу жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош бўлди.
Шўрчи туманидаги Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг ўринбосари У.Я. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, уни 13 000 АҚШ доллари эвазига Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали ўзи ишлайдиган интернатга директор лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилган. Шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Э. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






