Тошкент шаҳар бўйича 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. Бу ҳақда ЎзАга Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълумот берди.
"Махсустранс" масъулининг таъкидлашича, ишчилар бу нонларнинг яхшиларини мол-қўй боқадиган одамларга бериб юборишади. Моғорлаганларини эса ариққа оқизишга мажбур бўлишади.
Маълумот учун: Тошкент шаҳри бўйича 606 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Чиқинди йиғиш шохобчаларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.






