Ички талабдан келиб чиқиб 2022 йилда 410 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.
Йиғилишда бу рақам тармоқдаги мавжуд имкониятларга нисбатан анча камлиги таъкидланди.
Шу боис автомобилларни кўпроқ ички бозорга йўналтириб, бутловчи қисмлар ҳисобига йиллик экспортни 500 миллион долларга етказишга кўрсатма берилди.
Бунда Россия ва Қозоғистоннинг йирик савдо тармоқлари орқали бутловчи қисмлар сотиш тажрибасини бошқа давлатларда ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.
Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:
- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);
- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;
- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;
- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.
Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.
Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.
Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.






